МОСКВАДА АЁЛ ЎЛИК ТУҒИЛГАН ФАРЗАНДИНИНГ КАСРИГА ҚОЛДИ…

0

 

Яқинда Москва вилоятида ҳомиладор аёл туғруқхонага бориш ўрнига ўзи яшайдиган уйда туғруқ жараёнини бошидан кечирди. Эри ёнида эди. Улар «Тез ёрдам» ҳам чақириб ўтиришмади. Афсуски, чақалоқ ўлик туғилди. Эр-хотин мурдани пойафзалдан бўшаган қутига жойлашди-ю, қабристонга кўмиб қайтишди. Шунинг билан ҳаммаси якун топганди. Бироқ орадан бир неча кун ўтгач, эр катта жанжал кўтарди. Хотинини ўлик фарзандни дунёга келтирганликда айблаб, шафқатсизларча калтаклади. Туғруқдан кейин ҳали куч йиғиб улгурмаган аёлга кўп нарса керакмиди. Эрнинг калтаклари туфайли, олинган жиддий жароҳатлар оқибатида ўлим топди.

Ҳозирда эркак қўлга олинган. Унга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Яқинда Владимир вилоятида ҳам эркак хотинини уриб ўлдирганди. Тергов жараёнида у осмондан овозлар келгани, уёқдагилар хотинининг ичига ёвуз руҳлар жойлашиб олгани, зудлик билан уларни ҳайдаб солиши лозимлигини буюришганини айтиб талмовсираганди.

Астағфирилло!!!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here