Мушукни урган шахс жазога тортилди!

0

Тошкент шаҳар ИИББга «MEHR VA OQIBAT» ННТ вакиллари мурожаат қилиб, малла мушукни урган эркакка нисбатан чора кўришни сўрашди. Ушбу ҳолат акс этган видео ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти кўнгилли вакилининг қўлига тушган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мушукка нисбатан шафқатсизлик қилган эркакнинг ва ушбу ҳолатни видеога туширган кимсанинг шахсини аниқладилар. Ушбу фуқаролар Тошкент вилоятида истиқомат қилишлари маълум бўлди. Шу муносабат билан мушукка шафқатсизлик қилингани билан боғлиқ маълумотлар Тошкент вилояти ИИББга қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилди.
Ҳурматли фуқаролар! Сиздан ҳайвонларга нисбатан мурувватли бўлишингизни сўраймиз. Ахир яхшилик ва меҳр туйғулари аввало ота-оналар томонидан сингдирилади.