Новосибирск бозорида савдогарлар ўзбек етакчилик қилган жиноий гуруҳнинг жазосини берди… (ВИДЕО)

0

 

Сўнгги хабарларга қараганда, Россиянинг Новосибирск шаҳрида Темурланг исмли ўзбек етакчилигидаги 12 кишидан иборат жиноий гуруҳ доимий тарзда марказий бозорда савдо-сотиқ қилувчи Ўрта Осиёлик савдогарлардан «улуш» ундириб келган. Улуш беришни истамаганлар шафқатсизларча жазоланган. Кўп маротаба бозордагилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят қилган. Аммо натижа бўлмаган. Шу йил 4 октябр куни ҳам Темурланг етагидаги босқинчи рэкетчилар учта автомобилда, тўппонча ва автоматлар билан қуролланган ҳолда бозорга кириб келган. Демак, улар навбатдаги «улуш»ни ундириш ниятида бўлган. Бироқ савдогарларнинг сабр косаси тўлганди. Юз кишидан зиёд одам қўлларида тош ва дубинкалар билан рэкетчиларга қарши қўзғалди. Оқибатда жиноий гуруҳ аъзоларининг бир нечтаси қўлга олинди. Улар келган автомобиллар ёқиб юборилди. Қолган жиноятчилар эса Темурланг билан бирга қочишга улгурди.

Айтишларича, савдогарлар орасида ҳам яраланганлар бор эди. Лекин улар тузалиб яна савдога қайтишди.

Полиция маҳкамасидагиларнинг гапига кўра, муштлашувда икки юзга яқин одам иштирок этган. Уларнинг 50 нафари қамоққа олинди. Жами беш киши яраланганди. Уч нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жўнатиб юборилган. Икки нафари эса бош ва кўз қисмидан жиддий жароҳат олгани сабабли шифохонага ётқизилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here