Расмий муносабат: МИБ бошлиғи ходимларини ҳақорат қилгани учун хизмат текшируви ўтказилмоқда

0

Жорий йилнинг 9 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “МИБчилар ўз бошлиғининг оғзи шалоқлигидан арз қилди” номли хабар тарқалган бўлиб, унда Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ туман бўлими бошлиғининг ходимларни белгиланган режани бажармагани учун ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани баён қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов маълум қилди.

Ўрганишда, Бюронинг Пайариқ туман бўлими бошлиғи З.Касимов жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 21:00 ларда бўлим биносида бўлимда фаолият кўрсатувчи 33 нафар давлат инспекторлари билан аҳоли ва улгуржи ташкилотлардан энергия ресурслари ҳамда сув истеъмолидан бўлган ундирувни ундириш юзасидан йиғилиш ўтказгани маълум бўлди.

Йиғилишда айрим ходимларнинг белгиланган ундирув режаларини бажармаганликларини важ қилиб, давлат инспекторларини ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўлимнинг айрим ходимлари томонидан уяли телефон орқали видео ёзувга олиниб, ижтимоий тармоқларга юборилгани ҳам тасдиқланди.

Олиб борилган текширувлар давомида Бюронинг Пайариқ туман бўлими бошлиғи З.Касимов юқоридаги ҳолатларни тасдиқлаб, содир этган номуносиб хатти-ҳаракатлари учун бўлим ходимларидан кечирим сўраган.

Ҳозирда, З.Касимовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув натижалари албатта, ОАВда маълум қилинади, дейди  матбуот хизмати раҳбари.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here