Самарқанддаги туғруқхоналарда йил бошидан шу кунгача 350 нафар чақалоқ, 13 нафар ҳомиладор аёл ўлим топди…

0

 

Шу масала яқинда тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғинда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов етакчилигида атрофлича муҳокама қилинди.

Эркинжон Турдимов Қўшработ, Пахтачи, Оқдарё, Нарпай, Булунғур, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳридаги туғруқхоналарни танқид остига олди. Худди шу масканларда она ҳамда болалар ўлими кўпчиликни ташкил этган.

Асосий муаммо сифатида медикаментлар, жиҳозлар, шароит етарли эмаслиги, туғруқхоналарда жой йўқлигидан ҳомиладор аёллар полда, йўлакда ётиши кабилар тилга олинди. Йиғин якунида бир неча туғруқ масканлари раҳбарлари ишдан олинди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here