Саратоннинг ривожланаётганидан дарак берувчи аломатлар

0

«Россия 1» телеканалида “О самом главном” (Энг асосийси ҳақида) дастури эфирида шифокор Александр Мясников организмда онкологик касалликлар ривожланаётганидан дарак берувчи аломатлар ҳақида сўзлаб берди.
Мясниковнинг маълум қилишича, саратон хавфи омилларини махсус таҳлиллар ўтказмасдан инсон танасида ҳам аниқлаш мумкин. Шу сабабли шифокор ташриф буюрувчини синчковлик билан кўздан кечириши лозим.
Терининг қуруқлиги, қичима ва қора акантоз, қўлтиқ ва кўкрак остида қора доғлар бўлиши онкология, жумладан ошқозон саратони аломатлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу аломатлар беморда қандли диабет, гипотериоз (эндокрин касаллик) ва гипофиз касалликлари борлигидан дарак бериши мумкин.
Тирноқ пластинасининг ўзгариши ҳам кўпинча ёмон сифатли ўсимталар ривожланаётганидан дарак беради. “Тирноқлардан меланома борлигини ҳам кўриш мумкин, бунда тирноқлар худди қисиб олингандек кўкимтир рангда бўлади”, деб айтган шифокор.
Саратоннинг яна бир аломати яраларнинг ёмон битиши ҳисобланади. Инсон танасидаги папилломалар (сўгаллар) ҳам организмда (кўпинча бачадон бўйнида) ўсимталар ривожланишига олиб келувчи онкоген вируслар борлигидан дарак бериши мумкин.
Ўз навбатида, тухумдонлар саратонидан аёллар юзида меъёридан кўп тук бўлиши – гирсутизм дарак бериши мумкин.