“Straus House” туяқуш бизнеси молиявий пирамида бўлиб чиқди!

0

Ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси фирибгарлик! “Straus House” туяқуш бизнеси молиявий пирамида бўлиб чиқди.

“Straus House» МЧЖ ҳисоб рақамига жами 15 млрд. сўмга яқин пул маблағлари келиб тушган.
Бу пул маблағларининг 4,5 млрд. сўми жамият таъсисчи И.Исроиловнинг шахсий пластик карточкасига қарз сифатида ўтказилиб, бир қисми олдинги содир этган фирибгарлик жиноятларини ёпишга, қолгани ўзи учун 1 дона «Малибу 2» ва 2 дона «Ласетти» русумдаги автомашиналар сотиб олишга, Туркия, БАА, Эрон, Таиланд, Малайзия, Россия Федерацияси ва Украина давлатларига бориб дам олиш ва ўзининг бошқа эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилганлиги аниқланди.

Агар сиз хам «Straus House” туяқушларига алданган бўлсангиз, ўз вилоятингиздаги Ички ишлар тергов бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here