“Телеграм”даги фирибгарларга алданиб қолманг!

0

“Телеграм” мессенжерида «Халқ банкидан аксия» номли гуруҳ пайдо бўлди. Расман маълум қиламизки, ушбу гуруҳнинг Халқ банкига алоқаси йўқ.

Мазкур гуруҳ шартига кўра, ҳар бир қўшилган одам ўзининг қанчадир танишини ҳам гуруҳга қўшиши керак. Кейин унга маълум миқдорда пул ютуқлари пайнет орқали тўлов қилишни ваъда беришади, аммо ҳеч қандай тўлов қилинмайди.

Халқ банки ушбу ҳолатни назоратга олган ва текшириш ишларини олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар, бундай фирибгарларга алданиб қолманг!

Аксинча, бизга ёрдам беришингизни сўраймиз. Шу гуруҳга кириб, СПАМ тугмасини босиб юборинг (суратда кўрсатилган)!

Зеро, бошқа одамлар ҳам алданиб қолмасин.