Тўрткўлда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 106 млн сўмлик ароқлар савдосига чек қўйилди

0

Бугун тадбиркорларга берилаётган имконият, яратилган шароит ва қулайликлар уларни ҳар  томонлама қўллаб-қувватлашга чорламоқда. Уларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари эса нафақат ички бозорларимизда, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олиб улгурмоқда. Бироқ, мана шундай эл ривожига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилган инсофли тадбиркорлар билан бирга, давлат иқтисоди тараққиётига соя солаётган “сохта тадбиркорлар” ҳам  учрамоқда.

Хусусан, Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙ ҳудудида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳамда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда   ўтказилган профилактик тадбирлар давомида эгри йўлни танлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди.

Тадбир давомида Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Р. ҳамда Кабутар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.С.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғини 18 бўлимида жойлашган фуқаро Х.Р.га тегишли бўлган уйда қўлбола усулда алкаголь маҳсулотларини тайёрлаб, ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга холис гувоҳлар  иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида сохта тадбиркорлар С.С. ва Х.Р.ларга тегишли бўлган қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 2 турдаги 7152 (0,5 литр) дона шиша баҳоси 106 миллион 536 минг сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотини ишлаб чиқарига ихтисослаштирилган 19 турдаги баҳоси 14 миллион 852 минг 383 сўмлик анжомлар далилий ашё сифатида олинди.

Фуқаро С.С.га тегишли бўлган  21 турдаги жами баҳоси 121 миллион 388 минг 383 сўмлик алкоголь маҳсулотлари ва анжомлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Жойларда солиқ органи ходимлари томонидан аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш, ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар давомида аниқланаётган бу каби қонунни четлаб ўтиш ҳаракатларини қонунийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here