Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 10 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Мўъжизалар мамлакатига бориб қолишни азалдан истаётган бўлсангиз, бугун шон-шуҳрат келтирадиган бир ишни ўйлаб топишингиз керак. Ҳамма нарса ҳам пул билан ўлчанмайди. Бу тўғри. Аммо бугун яратишингиз лозим бўлган мўъжиза қайсидир маънода пул билан боғлиқ. Йўл-йўлакай учраб қоладиган муаммолардан чўчиманг. Уларни енгиб ўта оласиз. Фақат принципларга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз бас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

10 октябр куни шаънингизга шу қадар кўп танқидий фикрлар ёғиладики, жаҳлдан ёрилай дейсиз. Табиатан реалистсиз. Аммо бу ҳам танқидлар юкини кўтаришга ожизлик қилиши мумкин. Оила ва ишхонада ҳурматингизни илгаригидек сақлаб қолиш учун ўта сабрли бўлишингизга тўғри келади. Халқона анъаналар, ҳикматларга жуда эътиборли бўлинг. Улар одамни қайта тарбиялашда жуда муҳим аҳамиятга эга. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Инжиқликни ёқтирмайсиз. Лекин бугун негадир инжиқ бир одамга айланасиз. Бунга ё ҳавонинг ўзгарувчанлиги, ёки атрофингизни қуршаб турган турли характерга эга одамлар сабабчи бўлади. Кун давомида ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳатто оилангиздагилар билан қўнғироқлашишга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи ёки шамоллаш безовта қилиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

10 октябрда кимлар билан мулоқот қилсангиз, уларнинг барчалари сизга олқишлар ёғдира бошлайди. Демак, сиз бугун тўғри йўлдасиз. Дўстларингиздан кимдир бор юкини сизнинг елкангизга юклаб олиши мумкин. Сиз уни моддий рағбатлантирасиз, тасалли берасиз. Бу ҳам тўғри йўл. Чунки бир кун келиб сизнинг ўзингиз ҳам худди шундай аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. Ана ўшанда сизга ҳам кимдир шундай ёрдам кўрсатиши керак бўлади. Саломатлигингизни эҳтиётланг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун қандай йўл билан бўлмасин, кечаги чарчоқлардан халос бўлишингиз талаб этилади. Ишхонангизга боргач, меҳнат таътилига чиқсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Қаергадир тоғларга бориб ҳаво алмаштиришга, дам олишга пулингиз етиб ортарли. Яқинларингиз бу режангиздан хабар топгач, норозиланиши мумкин. Қандай тушунтиришни ўзингиз яхши биласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кун давомида романтик танишувни бошдан кечирасиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

10 октябр куни кимки шахсий ҳаётингизга аралашса, жойига ўтқазиб қўйишингиз керак бўлади. Ҳатто, яқин дўстлар шундай қилса ҳам барибир шахсий ҳаётингизга аралашишга йўл қўйманг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Ишхонангизда қўшимча вазифаларни зиммангизга юклашлари мумкин. Бош тортишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу вазифалар моддий аҳволингиз янада яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга. Омадингизни берсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Дангасалик устингиздан ҳукмронлик қилмаслиги учун меҳнат ва меҳнат қилишингиз зарур бўлади. Кам гапиринг ва кўп ишланг. Ишлаш давомида ҳам моддий, ҳам маънавий масалада янги имкониятлар эшиклари очилади. Муҳаббатда оила қурмаганлар омадсизликка юз тутиши мумкин. Аммо якуний хулоса ясашга шошилманг. Кечқурун оилалилар жуфти билан ади-бади айтишиб қолиш эҳтимоли бор. Бу ҳам ўткинчи. Асабийлашишга арзимайди. Овқатланишда ҳушёр бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

10 октябрда оёқ остига тез-тез кўз ташлаб юришингиз тавсия этилади. Кутилмаганда пул топиб олишингиз эҳтимоли бор. Ишхонангизда раҳбарлар тарафидан сизнинг номингизга олқишлар ва мақтовлар ёғилиши мумкин. Шунинг учун ишга кечикмасдан боришингиз талаб этилади. Саломатлигингизга ҳеч нарса хавф солмайди. Фақат иссиқроқ кийинишни унутмасангиз бас. Айниқса, атрофингизда кимлардир хасталанган бўлса, эҳтиётингизни қилиб юришингиз зиён қилмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмида молиявий муаммолар ёқангиздан олиши мумкин. Яқин орада амалга оширган харидларингизни эсга олинг. Балки қимматбаҳо буюмлар сотиб олгандирсиз? Ана шуларни эсга олсангиз, ҳаммаси равшан тортади. Шунинг орасида шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф эта боринг. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан муносабатларга путур етган чиқса, бу муносабатларга нуқта қўйганингиз маъқул.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

10 октябр куни қандай йўл билан бўлмасин, муаммолар исканжасидан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бошқа иш қидиришингизга тўғри келади. Рўзғордаги муаммолар, бошқа манзилга кўчиб ўтиш ва уй таъмирини бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Ҳар қадамда қалбингизга эмас, вазиятга қулоқ тутинг. Моддий аҳволингиздан келиб чиқибгина харидларни амалга оширинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Шахсий бизнесига эгалар, табиркорларга бугун катта лойиҳа ва ишларга пул тикиш тавсия қилинмайди. Бугун таваккалчиликнинг ҳар қандай тури фақат муваффақиятсизликка олиб келади. Яқин дўстлар ўз йўлига. Аммо бугун уларнинг маслаҳатига қулоқ тутишингиз керак эмас. Жуда бўлмаса, бирор ишни баҳона қилинг-у, жуфтакни ростлай қолинг. Асосийси, унга нисбатан қўполлик қилиб қўймасангиз бас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

10 октябрда кунингиз турли бўлар-бўлмас асабийликларга бой бўлиши мумкин. Бироқ уларни деб асосий ишларни ярим йўлда ташлаб кетишингиз нотўғри бўлади. Ҳозир сиз илҳом парилари қуршовидасиз. Уларнинг кўмагида ишингиз билан боғлиқ бўлган буюк ғояларни ўйлаб топа оласиз. Куннинг иккинчи ярмида ёшликдаги муҳаббатингизни учратиб хаёлларингиз бузилиши кутилади. Фақат тақдир буюрганига қарши борманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади