Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўйинолди расмий машғулот ўтказишди (+фото)

0

Биласиз, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа вакиллари «Пахтакор» стадионида расмий машғулот ўтказишди.

Дастлаб яманликлар шуғулланишган бўлса, сўнгра Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулот ўтказди. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ тарзда ўтди.