Аллоҳга таваккал қилинг ва олға қадам ташланг

0

Ёш эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.

Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди.

Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашди. Бу аҳволни кўрган хотин қаттиқ саросимага тушди. Устига-устак, кема капитанининг “Бизни мўжиза қутқара олади, холос, Аллоҳ таолога дуо қилинглар”,- дейишидан ваҳимасига ваҳима қўшилди.

Эр ҳар доимгидек хотиржам эди. Бундан хотиннинг жаҳли чиқиб, эрини совуққон ва бепарволикда айблади.

Шу пайт эр ёнидаги ханжарни олдида хотинининг кўксига тираб, жиддий ва кескин оҳангда деди: “Ҳанжарни суқиб олишимдан қўрқмайсанми?”

Хотин эрининг кўзига тик қаради: “Қўрқмайман!”.

Эр: “Нега қўрқмайсан?”

Хотин: “Нега қўрқай? Ахир ханжар мени яхши кўрадиган кишининг қўлида турибди-ку?!”

Эр табассум қилди: “Балли! Мен ҳам бу даҳшатли тўфондан нима учун қўрқай?! Ахир мени яхши кўрадиган Зотнинг қўлида-ку. Нима қилса ҳам У зотнинг тақдир қилганидан бошқаси бўлмайди”,- деди.

loading...