Америка сенаторлари Суриядаги ҳарбий операция туфайли Туркияга нисбатан санкция қўлламоқчи…

0

 

Америка Конгрессининг республикачилар ва демократлар партияси сенаторлари Туркияга Суриядаги ҳарбий операциялар туфайли янги санкциялар қўллашни таклиф қилишмоқда. Таклиф сенатор-демократ Крис Ван ҳамда сенатор-республикачи Линдси Грэм тарафидан киритилган бўлиб, улар энергетика, Туркия ҳарбий секторлари, виза чеклови масаласини ўз ичига олган.

Бундан ташқари, Туркия раҳбариятига нисбатан молиявий чекловлар ҳам жорий этилиши лозим деб топилган. Бу санкциялар рўйхатига Туркия мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, савдо вазирлиги, туркия президенти Ражап-Тойип Эрдўған, вице-президент Фуят Октайлар киритилган. Бу икки шахснинг Америкадаги активлари музлатиб қўйилиши мумкин.

Қолаверса,  Туркиянинг Россиядан сотиб олган С-400 ракеталар жамланмаси, Американинг Туркияга жўнатилиш арафасидаги ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз флоти учун мўлжалланган қурол-аслаҳалари доирасида ҳам чекловлар ўрнатилиши таклиф қилинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here