Ашхободда ҳар бир ЖЭК ходимига бир кунда биттадан ит ёки мушукнинг мурдасини топшириш вазифаси юкланди…

0

 

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кўча ит ва мушукларини йўқ қилиш операцияси давом этмоқда. Яқинда шаҳар раҳбарияти ҳар бир ЖЭК ходими ва участка инспекторлари зиммасига янги вазифа юклади. Бунга кўра ҳар куни ҳар бир ЖЭК ходими ва полиция участка инспектори биттадан ит ёки мушук мурдасини керакли жойга топшириши керак.

Сўнгги ҳафтадан шаҳар кўчаларига махсус машиналарда юриб муддати ўтган колбасаларни ташлаб кетишмоқда. Бу усул кўча итлари ва мушукларининг ўлимини кўпайтиради. Ўлган жониворларнинг мурдаларини эса ЖЭК ходимлари ва полициячилар кўрсатилган манзилга олиб бориб топширишади. Агар кунлик нормани бажармаса, уларнинг маошидан  мурда топширилмаган ҳар бир кун учун беш манатдан ушлаб қолинади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here