Бугун Ўзбекистон – Яман! Ўзаро ўйинлар статистикаси қандай? (+фото)

0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоасига қарши ўтказади.

Статистикага эътибор қаратсак, Ўзбекистон Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва 4 та ўйиннинг барчасини ҳам ўз фойдасига ҳал эта олган.

Яман – Ўзбекистон 0:1

09.05.1997. Сана. “Али Мухсин” стадиони. 28000 томошабин.

Гол: Нўъмон Ҳасанов (30 пенальти).

Ўзбекистон – Яман 5:1

24.08.1997. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20000 томошабин.

Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67) – Умар ал Арики (31).

Ўзбекистон – Яман 1:0

03.09.2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 15000 томошабин.

Гол: Александр Гейнрих (51).

Яман – Ўзбекистон 1:3

17.11.2015. Доҳа. 350 томошабин.

Голлар: Аҳмад Ал Сарори (90+2) –Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).

Навбатдаги ўйин эса ушбу жамоалар учун 5-тўқнашув бўлади. Мазкур ўйин «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН

10 октябрь | «Пахтакор» стадиони | Соат 17:00

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).

Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)

Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)

Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия)

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here