Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қозоғистонда ўтказилаётган “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммитида иштирок этмоқда

0

🔹9-12 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултан шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО)нинг шаҳар туризми бўйича “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммити ўтказилмоқда. Мазкур саммитда Тошкент шаҳар хокими бошчилигидаги пойтахт хокимлигининг делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Шаҳар туризми бўйича саммит “ақлли шаҳар” концепцияси ҳамда “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш масаласида дунёда учраётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган.

🔹Саммит доирасида мавзуга оид суҳбатлар, шаҳарларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, туризм ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларни ҳамда мажлисларни ўтказиш режалаштирилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here