Курдлар отрядлари Туркия шаҳарларини миномётлардан ўққа тутди…

0

 

Сўнгги хабарларга кўра, Араб-курдлардан иборат «Сурия демократик кучлари» деб номланган отряд ҳарбийлари Туркиянинг Нусайбин шаҳрини миномётлардан ўққа тутган. Буни курдлар Туркия қўшинларининг Сурия шимоли-шарқига йўллаган авиазарбаларига жавоб сифатида баҳолашди. Курдлар яна Туркиянинг Сурия чегарасидаги Жейланпинар шаҳрига ҳам ҳужумлар уюштирган. Европа иттифоқи эса Туркия ҳукуматига мурожаат этиб, Суриядаги ҳарбий операцияларга нуқта қўйишни талаб қилмоқда. БМТ яқин кунларда айнан шу масалада махсус йиғин ташкил этишни режалаштирган.

Ҳақиқатан, Туркия қўшинлари яқиндагина «Дунё булоғи» деб номланган ҳарбий операциялар ташкил этган. Шу операция жараёнида турклар Суриянинг Рас аль-Айн шаҳрини бомбардимон қилган. Ҳужумлардан Хасеке вилоятига қарашли Телль-Абъяд шаҳри ҳам қуруқ қолмаган. Оқибатда икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here