МИБ 8 миллиард сўмдан зиёд жарималарни ундирди

0

МИБ Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар бўлимлари иш юритувдаги  ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим этилган қарорларга асосан, давлат фойдасига маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, 2019 йил 8 ойи давомида жами 14,1 млрд сўмлик 82250 та ижро ҳужжатларнинг                  8,9 млрд сўмлик 57296 таси тамомланиб, шундан 8,1 млрд сўмлик 53586 таси амалда ундирилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида маъмурий баённомлар орқали расмийлаштирилган жами 760,3 млн сўмлик жарималар Бюро ҳисоб рақамлари орқали амалда ундирилишига эришилган.

Тошкент вилояти Бўка, Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари ҳудудида
25 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига қадар ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида “АВТОКОН” электрон тизими имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ушбу турдаги жами 154,3 млн сўмлик жарималар амалда ундирилишига эришилди.

Олинган маълумотларга кўра, Бюронинг тегишли ҳисоб рақамлари орқали давлат фойдасига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича жами 2 млрд 821,5 млн сўмлик маблағлар давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда давлат фойдасига ундирувлар бўйича табдирлар давом эттирилиб, қолдиқ ижро ишларининг ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.