Японияда клонлаштириш натижасида дунёга келтирилган сигир қазо қилди…

0

 

Японлар дунёда биринчилардан бўлиб клонлаштириш орқали икки эгизак сигирни дунёга келтиришганди. Уларнинг бири Кага лақабли сигир бўлиб ёши 21 йил-у уч ойлик бўлганди. Сигир охирги вақтларда мустақил ҳаракатлана олмас даражага етган. Ветеринарлар сигирга турли витаминлар ва шамоллашга қарши дориларни беришаётганди. Фойдаси бўлмади. Кага оламдан ўтди. Унинг Ното лақабли эгизаги ўтган йили ўз ажали билан қазо қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Кага ва Ното 1998 йил июлида дунёга келтирилган. Уларни Киндай универсиети мутахассислари клонлаштириш орқали дунёга келтиришган. Иккала сигир ҳам ўзидан авлод қолдирган. Олимларнинг айтишича, агар одатий сигирлар максимум 20 йил умр кўрса, клонлаштирилган сигирлар уларга нисбатан кўпроқ умр кўрди дейиш мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here