Жаҳонгир Отажонов текин концерт бермоқчи!

0

Жаҳонгир Отажонов кеча ғоят хайрли ишга қўл урганини маълум қилди. У анчадан буён ўз инстаграм профилига оғир дардга чалинган беморлар ҳақида маълумотлар жойлаштириб, хайрия ишларида кўмак сўрар эди. Бугун мана шу фаолиятини янаям кенгайтириш умидида турли хайрия ташкилотларига мурожаат билан чиқибди.

— Касал юртдошларимиз учун ўтган йил Хоразмда уюштирилган хайрия концертимизга ўхшаб бошқа вилоятларда ҳам ташкилотлар чақиришса, текинга ўтказиб бераман. Бу пуллар ҳарна касал юртдошларимизнинг дори-дармонларига сарфланар. Концертга тушган юртдошларимизнинг пуллари ҳам савоб учун сарфланган бўлади. 

Баракалла, Жаҳонгир Отажонов! Қани энди бошқа эстрада юлдузларимиз ҳам ундан ўрнак олишса…