Мексикада поезд автобус билан тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор…

0

 

Мексиканинг Сан-Хуан-дель-Рио вилоятида поезд автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.

Айтишларича, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашиб келаётганини кўриб туриб темир йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган. Аммо улгурмаган.

Фожиа юз берган жойга қутқарувчилар отряди етиб келди ва ағдарилиб, деярли йўқ бўлиб кетаёзган автобусдан йўловчиларни махсус ускуналар ёрдамида тортиб олишди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.