Отабек Умаров: «Катталарнинг айби учун бегуноҳ гўдакларимиз жавоб бериши керак эмас эди»

1

— 64 та тақдир. Бу эзгуликдан, меҳру-оқибатдан ҳанузгача умидвор бўлган болакайлар тақдири. Уларнинг кўпчилиги туғилибоқ ҳаётнинг аянчли синовларидан ўтишга мажбур бўлишди. Чунки осуда ва тинч ҳаёт баъзи бир мамлакатлар учун ҳанузгача ширин орзу. ⠀

Кеча «Меҳр-2» операцияси доирасида Ватанимизга қайтарилган 64 та болаларнинг 14 нафари 3 ёшгача бўлган ўғил ва қизларимиз, 2 нафари эса ота-онасидан айрилган.⠀

Нотинчлик, уруш чангалидан юлқиб олиб чиқилган бу бегуноҳлар энди тинч ва осуда ҳаёт, болалик нима эканини англаб, ўз Ватанларида улғайишади. ⠀

Ҳозирда иш сафаридаман, аммо имконият пайдо бўлиши биланоқ албатта улардан хабар оламан, қўлимдан келганча болакайларни қўллаб қувватлашга ҳаракат қиламан. Катталарнинг айби учун бегуноҳ гўдакларимиз жавоб бериши керак эмас эди. Айни дамда болакайларга биринчи ўринда меҳр ва ғамҳўрлик кўрсатиш керак. Токи улар яна тинчликка ва меҳр-шафқатга ишонишсин.⠀

1 ТА ФИКР

Comments are closed.