Саида Мирзиёева: «Ортга йўл йўқ!»

0

Самарқандда ташкил этилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакиллари иштирокидаги халқаро давра суҳбати ОАВ фаолияти ва сўз эркинлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларга бағишланди.

Биз хорижлик меҳмонлар билан сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини муҳокама қилдик, муҳим таклиф ва тавсияларга эга бўлдик.

Агентлигимизнинг барча саъй-ҳаракатлари юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш, матбуотни ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантиришга қаратилган. Ўзбекистон очиқлик ва ошкоралик сиёсати йўлидан дадил қадам ташлаяпти, деб айта оламан. Бу қанчалик оғир ва машаққатли бўлмасин, ортга йўл йўқ!