Учинчи Жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлувчи давлатлар рўйхати эълон қилинди…

0

 

Рўйхатнинг бошида Ҳиндистон ва Покистон турибди. Аслида ўтмишда узоқ вақт бу икки давлат бир бутун ҳолда Англия мустамлакаси остида бўлган. 1947 йилга келиб эса Ҳиндистон мустақилликка эришди. Шу заҳоти ягона давлат иккига, яъни, Ҳиндистон ва Покистонга бўлинди. Ўшандан бери бу икки давлат Кашмирни талашгани талашган. Кашмирга эгалик қилиш ниятида қачонлардир бир бутун жон бўлган икки давлат ўртасида 1947, 1965 ва 1999 йилларда совуқ уруш юзага келди. Уруш гарчи 2003 йилда тўхтаган ҳисобланса-да, барибир ички низолар барҳам топган эмас. Ачинарлиси, Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ядро қуролига эга. Дунё аҳли бир кун келиб айнан улар Учинчи жаҳон урушини бошлаб беришидан чўчимоқда.

Рўйхатнинг кейинги поғонасини Америка ва Хитой эгаллади. Америка президентлигини Дональд Трамп эгаллагач, АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди. Ҳозир давом этаётган молиявий уруш Учинчи Жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлмасайди.

Яқин Шарқда эса Саудия Арабистони, Исроил давлати Эронга таҳдид солмоқда. Суриядаги аҳвол қанчалар қалтислигини барча кўриб турибди. Ана шундай темпда қарама-қаршиликлар кучая бориб навбатдаги совуқ урушни бошлаб бермаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

Россия ва Украина муносабатлари ҳам ҳеч кимни мамнун торттирмайди. Россия ядровий ҳамда ҳарбий жиҳатдан катта кучга эга давлат. Украина бўлса ғарб давлатларига ишониб Россияга таҳдид солишдан тийила олмаяпти. Бу кескинлик ҳам яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Худо кўрсатмасин, Учинчи Жаҳон уруши бошланадиган бўлса, ҳеч кимга татимайди. Кўзга кўринган давлатлар узоқни кўзлаган ҳолда бу хавфга барҳам берса, ажаб эмас.

Астағфирилло!!!