Японияга «Хагибис» тўфони бостириб келди. Бир киши ҳалок бўлди…

0

 

Японияга яқинлашиб келган «Хагибис» тўфони ҳозирча бир кишининг ҳаётига зомин бўлди. Беш киши турли даражада жароҳатлар олди.

Ҳалок бўлган одам Итихара шаҳрида тўфон туфайли ағдарилиб кетган автомобил остидан тортиб олинган. Жароҳат олганларнинг уч нафари ҳам худди шу шаҳарда яшовчилар эди. Уларнинг икки нафари ёши улуғ бўлса, қолган уч нафари вояга етмаган болалар ҳисобланади.

Токиода кучли шамол машиналарнинг ағдарилишига, дарахтлар қулаб тушишига сабаб бўлган. Уйларнинг томлари учиб тушган. Ҳозирги пайтда «Хагибис» тўфони Япониянинг бошқа вилоятларига қараб ҳаракатланмоқда. Шамолнинг тезлиги сониясига 45 метргача етган. Мутахассислар «Хагибис»нинг кучини «Ида» тўфони билан тенглаштиришмоқда. Бу тўфон ўз даврида жами 1269 нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганди.

Айни пайтда Токиода кучли ёмғирлар бошланган. Катта сув тошқинлари юз бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Катта тезликда шаҳар аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилмоқда. Дўконлар, ўқув юртлари, бозорлар ёпиб қўйилган. Токио аэропорти ўз фаолиятини тўхтатган. Шамолнинг тезлиги вақти-вақти билан сониясига 60 метргача етиши мумкин.