Англия олимлари кўкрак саратонининг давосини топишди…

0

 

Англия олимлари ўтказган навбатдаги тадқиқот натижасида аёллардаги кўкрак саратонини даволашда, хасталик сўнгги босқичда бўлса, беморнинг умрини янада узайтириш имконини яратишда «Гамма-дельта-Т» тўқималари иш бериши аниқланди. Бу тўқималар одамнинг тери ва ичак қисмларида мавжуд бўлади. Агар уларни кўкрак саратонининг сўнгги босқичини бошдан кечираётган бемор организмида пайдо қилинса, ҳақиқий дори вазифасини ўтайди. Жуда бўлмаганда, бемор хасталикни енгиб янада кўпроқ яшашига эришилади.

Олимларнинг айтишича, бемор организмида «Гамма-дельта-Т» тўқималари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам уни донордан олиб организмга жойлаштириш ёки сунъий тарзда уларни яратиш мумкин.