Бразилиялик Роналдо Купер ҳақида гапирди

0
Бразилиялик Роналдонинг «Интер»дан «Реал»га ўтиши кўп йиллар шов-шувли трансферлар қаторида тилга олинди. Бугунги вақтга келиб, у клубдан кетишни истамагани ва фаолиятини Миланда якунлашни режалаштирганини тан олди, дея хабар қилади Football Italia.

«Интер»ни тарк этишни истамагандим. Бу ер менинг ҳақиқий уйим бўлган. Массимо Мораттининг олдига трансферимни талаб қилиб боришимни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бошқа томондан, клуб президенти Эктор Куперни ишдан олишига ишончим комил эди. Раҳбариятнинг қарори эса мен учун кутилмаган совға бўлди. Купер менга нисбатан жуда ёмон муносабатда эди. Мораттини жуда ҳам яхши кўраман аслида. У худди отамдек. Ўшанда иккаламиз ҳам хатога йўл қўйганмиз”, – дейди «феномен».