Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожир муштлашиш оқибатида тоғасини ўлдириб қўйди…

0

 

Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон бош консуллиги хабарига кўра, шу йил 11 октябр куни шаҳарнинг Калинин туманида ўзбекистонлик муҳожир Ф. К. тоғаси Ш. И. билан муштлашиб қолган ва шунинг оқибатида уни ўлдириб қўйди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган. Қотил қўлга олинган. Бош консуллик ушбу жараённи ўз назоратига олган ва қотиллик жиноятига сабабчи бўлган даалиллар билан таништиришни сўраб маҳаллий тергов қўмитасига сўровнома юборган.

 

loading...