Саратовда автоҳалокат туфайли ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди…

0

 

Шу йил 11 октябрдан 12 октябрга ўтар кечаси Саратов вилояти Петров туманидаги Нижний Новгород — Саратов автомобил йўлининг 527-километрида «Ларгус» автомашинасини бошқариб кетаётган 31 ёшли ҳайдовчи қандайдир сабаб билан бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги чуқурга тушиб ағдарилган.

Автоҳалокат туфайли 48 ёшли ўзбек аёли оғир жароҳат олиб оламдан ўтди. 23 ёшли икки йўловчи жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. Яна икки йўловчига ўша жойнинг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Ачинарлиси, жабрланганлар ҳам ўзбекистонлик муҳожирлар экан.