Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 октябр куни алданиб қолишдан эҳтиёт бўлишингиз керак. Қайси жабҳада бўлмасин, оёғингизга болта уриш пайида юрганлар топилади. Фақат душманларни кўпайтиришдан сақланинг. Борлари ҳам умрингизнинг охиригача етиб ортарли. Қолганининг нима кераги бор. Тўғри эмасми? Ишхонадаги вазифангизни адо этиш жараёнида ўз принципларингиздан воз кечманг. Ҳамкасбларга умуман эътибор берманг. Жимгина ўз вазифангизни адо этинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугунги кунингиз унумли, сокин ва унутилмас кечади. Ишхонангизда ҳурматингиз тобида бўлади. Ишга ижодий ёндашишингиз учун миянгиз ҳам сиз учун беминнат хизмат қилади. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг ҳам омади келади. Фақат истакларингизни назоратда ушланг. Акс ҳолда улар зиёнингизга ишлаб қолиши мумкин. Айримлар кечқурун ўзга шаҳарга сафар қилиши кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Саломатлигингизни асранг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

14 октябрда бир қадам олдинга, икки қадам ортга деган ҳикматга қатъиян амал қилишингиз талаб этилади. Ҳамкасбларингиз орасида сизга ҳасад қиладиганлари пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда ёлғиз яшайдиганларнинг иши ўнгидан келади. Тасодифан орзуингиздаги инсон билан танишиб қоласиз. Бу туйғуларни қадрлашингиз, бахтингизни кўз қоричиғингиздек асрашингиз лозим. Бундай бахт ҳар куни ҳам йўлингиздан чиқавермайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Иш бажаришда масалага ижодий ёндашишингиз керак бўлади. Ана шунда зиммангизга юкланган янги лойиҳалар битмас-туганмас омад ва моддий манфаат олиб келади. Билинг, рўзғордаги ташвишларнинг ҳаммаси сизнинг елкангизда илиниб турибди. Пул масаласида ҳам ташвиш чекишга ҳожат йўқ. У ўз вақтида қўлингизга келиб тушади. Кечқурун бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Ишқилиб, яхшиликка бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

14 октябр куни ёнингизга маслаҳат сўраб келувчиларнинг кети узилмаслиги мумкин. Сиз эса зерикмасдан барчанинг ҳожатини чиқарасиз. Бу одатингиз мақтовга лойиқ. Фақат ўзингиз ҳақингизда ҳам унутиб қўйманг. Ҳамма қатори сизнинг ҳам тирикчилигингиз бор. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлари билан янги фойдали шартномани имзолаши кутилмоқда. Бундан ташқари, хориж сафарига отланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Йўлингиз бехатар бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун ўзингиз меҳнат қиладиган жамоада қанчалар азиз эканингизни яна бир бор чуқур ҳис этасиз. Бунга ҳақлисиз. Чунки кўп вақтлардан бери чин кўнгилдан, виждонан меҳнат қилиб келмоқдасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз кузатувчан бўлишлари керак. Акс ҳолда рақобатчилар чув тушириб кетиши ҳеч гап эмас. Кечқурун аввал спорт билан баҳоли қудрат шуғулланинг. Кейин саломатлигингиз янада мустаҳкам тортиши учун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

14 октябр сиз учун оғир ва асабий кечиши мумкин. Нафақат ишда, балки шахсий ҳаётда ҳам асаббузарликлар керагича топилади. Рўзғорда шу қадар муаммо кўпайганки, уларни бартараф этиш учун ёнингизга ёрдамчи олмасангиз бўлмайди. Дўстлар билан мулоқотда ички сирларингизни ошкор этиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун ёши улуғ ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун жуда пассив бўлишингиз етмай, хотирангиз ҳам панд бера бошлашини ҳис этасиз. Албатта бунинг жиддий сабаблари йўқ эмас. Оиласиз бўлсангиз, кимниир кўз остингизга олган бўлиб чиқасиз. Мана шу нарса атрофдагилар билан муносабатларда ҳам жиддий халал беради. Шамоллашга мойиллигингиз бўлса, витаминларни кўпроқ истеъмол қилинг. Танани чиниқтиришга алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлик пулга сотилмаслигини доимо ёдингизда сақланг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 октябр куни шахсий муаммоларни ижобий ҳал этиш калитини излаб топинг. Ўзгаларни танқид остига олишдан эҳтиёт бўлинг. Барчага ҳавас кўзи билан боқинг. Ёғли ва хамирли таомларни рационингиздан чиқариб ташлашингиз талаб қилинади. Айниқса, ошқозони тез-тез оғриб турадиганлар бу қоидага қатъий амал қилишлари керак. Кечқурун ҳаммомга тушинг ва организмни тозалаш пайида бўлинг. Омадингизни берсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун бир сонияга ҳам бўшашишингиз мумкин эмас. Сиз кучли ирода эгаси, ўзингизга бўлган ишончингиз етарлича. Сизни йўлдан чиқаришга шай турган одатлар, хаёлларга қарши мардона курашинг. Муҳаббатда ҳаракат тактикасини ўзгартиришингиз керак. Биргина романтика билан узоққа бориб бўлмайди. Суюкли инсонингизга соф туйғуларингизни ҳам тўлиқ исбот эта билишингиз керак бўлади. Жуда бўлмаса, кутилмаган совға ҳозирланг. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас. Овқатни танлаб есангиз бас. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

14 октябрда эрталабоқ ишхонангизда мукофот пули тарқатишларидан хабар топасиз. Шубҳасиз, қалбингиз қувнайди, вужудингиз қўшиқ куйлашга ҳозир-у нозир бўлади. Тўғри, мукофот пулини нималарга сарфлаш режасини аллақачон тузиб бўлгансиз. Барибир ёқимли-да. Кўп йиллардан бери дўст тутиниб келган бир кимса куннинг иккинчи ярмида сизни алдаб кетиши кутилади. Ундан ўч олишга шошилманг. Олдин аниқ мақсадини аниқланг. Шунга қараб жавобини бераверасиз. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун жанговар кайфиятда бўласиз. Бу кайфиятингизни кўрса, Наполеон ҳам сизга ҳавас билан боққан бўларди. Бунга ишхонадаги раҳбарларнинг сизга ишониб ўта масъулиятли лойиҳани топшириши сабаб бўлади. Кечки пайт яқин ўтмишдаги севгилингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бироз кайфиятингиз бузилиши мумкин. Бироқ бу ҳолат тезда ўтиб кетади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади