Бурак Озчивит янги «Усмон Ғози» сериалида. Сериал ҳақидаги айрим ҳақиқатлар…

0

 

2019 йил баҳорида «Эртуғрул» сериалининг олтинчи мавсуми суратга олиниши ҳақида маълумот тарқатилганди. Бу сериал усмонийлар империясининг илк султони, буюк Эртуғрул бейнинг ўғли Усмон Ғози ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сериалдаги бош қаҳрамон Усмон ролига эса туркиялик машҳур актёр, «Қора севги», «Муҳташам юз йил» телесериаллари орқали мухлисларнинг суюклисига айланган актёр Бурак Озчивит таклиф қилинган. Ҳозирги пайтда сериал суратга олинмоқда. Илк сериялари шу йил октябр ойида бошланиши айтиб ўтилган. Қуйида сериал ҳақидаги айрим янгиликлардан сизни воқиф этамиз.

1. Демак, бош ролни Бурак Озчивит ижро этади. Бироқ сериалнинг биринчи қисмиданоқ Эртуғрул ролини шу пайтгача моҳирона ижро этиб келган актёр Энгин Алтан бўлмайди. Гап-сўзларга қараганда, Энгин Алтан Озчивит билан ёвлашиб қолган. Шу сабабли у билан бир сафда рол ижро этишни истамабди.

2. «Усмон Ғози» сериалининг премьераси шу йил октябр ойига мўлжалланган.

3. Сериалдаги актёрлар таркибидан Ойшагул Гюнай ва Рагип Савашлар ҳам жой олади.

4. Сериал ижодкорлари узоқ вақт Усмоннинг суюклиси ролига актёр танлай олмай овора бўлишди. Натижада танлашди. Бу ролга ёш актрисалардан бири Аслихон Қоралар тасдиқланди.

5. Ҳозирча сериал бир мавсумдан иборат бўлиши режалаштирилган. Аммо режиссёрлар кейинчалик еттинчи, саккизинчи мавсумлар ҳам суратга олинишини тахмин қилишмоқда.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади