Дилфуза Исмоилова тарқалиб кетган видеосига изоҳ берди

0

— Нега аввалгидек санъаткорлар даврасида ҳам фаол эмассиз?

— Ҳамкасбларим орасида қадрдонларим жуда кўп (жилмайиб). Аммо бир кафтдаги бармоқлар тенг бўлмаганидек, дўстлар ҳам турлича бўларкан.

Ёдингизда бўлса, ўғлимнинг тўйида эркак қудам билан ўйнаган рақсимнинг видеоси тарқалиб кетганди. Ўша видеони яқин ҳамкасб дугонам интернетга тарқатиб, мени обрўсизлантиришга, энг ёмони, янги қудамга маъшуқа қилиб кўрсатишга ҳаракат қилганди. Мен ўзимни оқламоқчи эмасман, аммо унинг ички сиримни халққа кўрсатишга ҳақи йўқ эди. Бир кўзлаб уч фарзандни вояга етказиш, уй-жой қилиб, тўй қилиш қанчалик қийинлигини бева аёллар жуда яхши билишади.

Мен ҳам ўғилларимни осонликча катта қилмадим, уларнинг тўйини кўриш менинг 20 йиллик орзум эди.

Сизга душманлик қилишга уринган ҳамкасбингиз билан очиқчасига гаплашдингизми? Балки, нияти ёмон бўлмагандир?..

— Дадам раҳматли «Пастга паст кетма», деб кўп уқтирарди. Шу боис, у билан сен-менга боришни истамадим. Ҳаммасини кўриб тургувчи Аллоҳ ажр-ҳисобини беришини сўрадим, холос. Кўп ўтмай, у оғир хасталикка чалиниб, бу ёруғ оламни тарк этди. Аммо уни аллақачон кечириб юборганман. Яратган бизнинг катта-катта гуноҳларимизни кечирганда, бизники заррача ҳам қийматга эга эмас.