Диққат: фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

0

7 октябрь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра маълум бўлишича, 2018 йилнинг сентябрь ойида 30 ёшли Сарвар А. 35 ёшли Дилоромхон М.нинг ишончига кириб, унга «Нексия-3» автомобилини бир йил давомида муддатли тўлов шарти билан 13 000 АҚШ доллари эвазига харид қилишни таклиф қилди. Сарвар Дилоромни дастлабки тўлов сифатида 4000 АҚШ доллари тўлашга кўндирган. Қолган маблағни эса йил давомида ойма-ой тўлашга келишишган. Шундан сўнг Сарвар интернет орқали транспорт воситаларининг арендаси ҳақидаги эълон топиб, «Нексия-3» русумли автомобилни эгаси бўлган 27 ёшли Сарварбек билан машинани 2 йил муддатга 19 200 АҚШ доллари эвазига, ҳар ой 800 АҚШ доллари тўлаб харид қилишга келишган. Ўтган йилнинг октябрь ойи бошида Сарвар транспорт воситасини ўзига ва Дилоромхонга бошқариш учун ҳуқуқ берувчи нотариал ишончнома расмийлаштирган. Шундан сўнг Сарвар жабрланувчини бир йил ичида автомобилни унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилиб, ундан 9 000 АҚШ доллари олган. Аммо Сарвар ўз ваъдасида турмади ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишни ваъда қилаётган кимсаларга нотариал шартномасиз пулларингизни ишониб топширманг.