Ж.Корея ҳамда Ўзбекистон ОТЖ ўртасида иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ВИДЕО

0

Жанубий Кореяда йиғин ташкил этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аввалги баҳсда эса кореяликларнинг қўли баланд (1:3) келганди.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 – 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: Ву Йонг Жеонг (29) – Бобир Абдихолиқов (48), Жасур Яхшибоев (80).

Ўзбекистон U23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 19.Илҳом Алижонов, 20.Шахбоз Жўрабеков, 6.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдиҳолиқов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: Низомиддин Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Дилшод Саитов, Ислом Рашидхонов, Достон Ибрагимов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Азизбек Амонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

loading...