Отабек Умаров: «Ҳаёт пинг-понг ўйинига ўхшайди!»

0

Ҳаётимиз ва атрофимиздаги борлиқ, инсонлар ва ҳаттоки ўзимизга бўлган муносабатимиз менга пинг-понг ўйинини эслатади. ⠀

Фикрлар, ғоялар, орзулар, саволлар гўёки кичик тўпдай у ёндан бу ёнга интилади, айни шу дам фикрлар сўзларга, ғоялар лойиҳаларга, саволлар эса жавобларга айланаверади.⠀

Агар биз бир лаҳзага чалғиб қолсак ҳам бу ўйин дарҳол тўҳтайди ва ўйиннинг янги партияси бошланади, у билан эса янги тафсилотлар.⠀
Диққатни жамлаш ва чаққонлик, зудлик билан қарор қабул қила олиш – буларнинг барчаси спортдаги ғалаба ва ҳаётдаги муваффаққиятларга олиб келади. Шунинг учун доимо ўз устида ишлашдан тўхтамаслик ҳамда ўйиннинг бир партиясидан кейингисигача натижаларни тобора такомиллаштириш жуда муҳим.⠀ ⠀
Инсон ҳар томонлама: жисмоний, ақлий, аҳлоқий соғлом бўлиши керак.⠀
Кунингиз хайрли бўлсин!⠀
Ҳаётни севинг ва у ҳам сизга ҳудди шундай жавоб беради.⠀ ⠀
Бу ҳар бир ўйин ва ҳаётнинг асосий қоидаси.⠀