ОТМ ректорлари 16-Европа автомобиль конгреcсида иштирок этмоқда

0

Айни кунларда, Белорусь давлатининг Белорусь миллий техника университетида XVI Европа автомобиль конгресcи (ЕАЕС-2019) бўлиб ўтаяпти.

Тадбирда Белорусь миллий техника университети ректорининг таклифига биноан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Назирила Махмудов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Алимжон Рискулов ҳамда юртимиз ОТМлари делегацияси иштирок этмоқда.

Сафар давомида юртимиз ОТМлари делегацияси Беларусь Республикасининг бошқа олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларига малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва лойиҳалар устида ишлашни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот мақсадларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳам шартномалар имзолаш назарда тутилган.

Маълумот учун, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Белорусь миллий техника университети билан ҳамкорликда 2+2 қўшма дастури асосида 4 та бакалавр таълим йўналиши бўйича қабул амалга оширилди.