ҚАБРДАН КЕЛГАН ОВОЗ… (ёхуд ирландиялик марҳумнинг хавфли ҳазили)

0

 

Яқинда Ирландиянинг Килкенни штатида яшаган нафақадаги ҳарбий Шей Брэдли узоқ давом этган хасталик туфайли оламдан ўтганди. Шу йил 12 октябр куни марҳумни тобутда қабрга қўйишгач, сира кутилмаганда қабр ичкарисидан овоз келди.

«Тфу, мен қаердаман ўзи? Мени чиқариб юборинг бу ердан! Бу ер қоронғу! Бу ким? Руҳонийми? Бу мен — Шейман! Тобутда ётибман! Мен ўлганман!..»

Шундан кейин «Мен сизлар билан видолашиш учун қўнғироқ қилдим», деган мавзуда ҳазил қўшиқ янграй бошлади. Шундан кейингина йиғилганлар барчаси марҳумнинг ҳазили эканини англаб етишди. Ҳамма қотиб-қотиб кулди. Кейинроқ Шейнинг қизи Андреа отаси ўлимидан олдин дафн маросимига йиғилганларни бир кулдириш ниятида шу товушларни магнит лентасига ёзиб қолдирганини, маросим пайтида овозлар колонка ёрдамида эшиттирилганини айтиб ўтди.

Астағфирилло!!!