Роналду мавсум якунлангач «Ювентус»ни тарк этиши кутилмоқда!

0

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунланганидан сўнг клубини алмаштиради, дея хабар қилади Don Balon.

Манбага кўра, Роналду фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Унинг трансфер суммаси эса 150 млн. евро бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Неймарнинг келаётган ёз парижликларни тарк этиши Роналдунинг Францияга келиши учун замин яратади.

Португалиялик юлдуз жорий мавсум А Сериянинг 6 баҳсида қатнашиб, ўз ҳисобига 3+1 натижа ёздириб қўйди.

loading...