Россияда ўзбекистонлик муҳожир буқанинг ғазабига дучор бўлиш туфайли ўлим топди…

0

 

Фожиа шу йил 13 октябр куни Ленинград вилояти Выборг туманидаги Ганино посёлкасида жойлашган фермада содир бўлди. Ғазаб отига минган буқа 55 ёшли ўзбекистонлик чўпонни тепкилаб ўлдирди. Айтишларича, буқа олдин эркакни шохига илиб олди-да, кейин четга ирғитди. Бу билан ҳам тўхтаб қолмай, тепкилаб ташлади. Чўпон олинган жароҳатлар туфайли ўша жойнинг ўзида оламдан ўтди.

Ўзбекистонлик муҳожир Россияда 2018 йилдан бери ишларди. Буқа 62 ёшли маҳаллий тадбиркор аёлга тегишли экан.

 

loading...