Тошкентлик эркак 19 ёшли хотинини спиртли ичимлик ичгани учун пичоқлади

0

Тошкент шаҳрида эри томонидан пичоқланган 19 ёшли аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Ҳодиса 11 октябрь куни соат 23:30 ларда юз берган.

Сергели тумани Sputnik 2-даҳасида яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган Аҳмад А. турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган Лола А. туманнинг «Зодиак» кафесида спиртли ичимлик ичиб ўтирганлиги сабабли у билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Аҳмад. А жанжал оқибатида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Лола А.нинг қорин, бел ва кўкрак қафасига бир неча маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Лола А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Аҳмад А.га нисбатан ЖК 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

loading...