Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

15 октябр куни эрталабоқ кун давомида амалга ошириладиган ишлар режасини тузиб чиқинг. Башарти ҳозирги ишлаб турган ишингиздан бўшаб, бошқа ишга ўтишни мўлжаллаган бўлсангиз, бугундан қолдирмаганингиз маъқул. Бошқа кунлардан қолиб кетган юмушларга бугун қайта қўл урманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Шахсий ҳаётда эса кўп ўйлаш ўрнига кўпроқ ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг,

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ҳаётнинг барча жабҳаларидан яхшилик қидириш учун бугунги кун жуда қўл келади. Қайсарликни йиғиштиринг ва одамохунга айланинг. Тилни ишга солинг. Шунда тезроқ мақсадга етасиз. Кун давомида қандайдир номаълум шахс сизга хабар юбориши мумкин. Аммо хабарни ўқигач, алоҳида эътибор қаратиб ўтирманг. Молиявий муаммоларни бартараф қилишда дипломатларча муносабат юритишингиз зарур бўлади. Лекин барибир кичик бўлса-да йўқотишларни четлаб ўта олмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

15 октябрда хайрия тадбирларни амалга оширасиз. Алданиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Атрофдагилар қаршисида истеъодингизни юз фоиз намойиш этишга тўғри келса жуда эҳтиёт бўлинг. Молиявий инқирозга юз тутмаслик учун пулларингизни тийин-тийинигача ҳисоб-китобда ушлашингизга тўғри келади. Кимдир сизни хасисликда айбласа, жилмайиш қилинг-у кетинг. Муҳаббатда фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Омадга ва шон-шуҳратга фақат тинчлик йўли билан эриша оласиз. Куч ишлатишга асло йўл қўя кўрманг. Айниқса, ўта билимли ва тажрибали одамлар билан ишлашга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Кимки ижодий ёндашиладиган лойиҳага пул тикса, билсинки, албатта мўмай даромад олади. Бугунги оқшомингизни муҳаббатга бағишлашингиз талаб қилинади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга нисбатан соф туйғулар ҳукм суради. Фурсатдан фойдаланиб суюкли инсонингизга янада кўпроқ меҳр кўрсатинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

15 октябр куни етти ўлчаб бир кес мақолини шиор қилиб олишингиз тавсия этилади. Ишда ҳам, шахсий ҳаёт ва молияда ҳам фақат ўзингизгагина ишониб қолманг. Кун давомида кўпчилик молиявий аҳволини яхшилаш жараёнида кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритади. Кечқурун яқинларингиз учун ёқимли совғалар харид қилинг. Жисмоний ишларни бажаришдан тийилинг. Бел қисмингизга зиён етиши мумкин. Саломатликни жуда эҳтиётланг. Албатта барака топасиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар асосан саломатлиги ҳақида қайғура бошлайди. Бу бекорга эмас. Сурункали хасталиклар кун мобайнида борлигини билдиришга ҳаракат қилиши мумкин. Шубҳали, сершовқин давралардан нари бўлинг. Кечки пайт шахсий сирлар масаласида яқин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Кечқурун айримларнинг қўлига кимдир бир даста пул тутқазади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

15 октябрда кузатувчи ролини ижро этинг. Ҳеч кимга сирингизни бой берманг. Энг муҳим ишларни биринчи бўлиб адо этишингиз тавсия этилади. Ҳар бир бажарилган катта-кичик иш сиз кутгандан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, рақс ва сузиш машқларини бажариш омадли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кунингиз фақат хотиржамликда кечиши кутилмоқда. Ишхонангизда, шахсий ҳаётда обрўйингиз, ҳурматингиз, ўрнингиз янада мустаҳкамланиш палласига киради. Муҳаббатда барча шубҳаларни бир четга ирғитинг ва эҳтиросларга қоришиқ бахтли ҳаётингиздан лаззат олинг. Кечқурун жуфтингиз сиз учун сюрприз ҳозирлаб қўйиши эҳтимолга яқин. Бу ҳам сизга фақат позитивлик ҳадя этади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

15 октябр куни дўстларингиздан бири ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Бугун кимлардир қўл силтаб кетган ишларга сиз қўл урасиз. Қарангки, барчани ҳайрон қолдириб, бу ишларни муваффақиятли якунлайсиз. Шахсий ҳаётда фақат ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Жуфтингизга нисбатан қўпол муносабат юритишдан эҳтиёт бўлинг. Бу билан орангизга совуқчилик тушиши ҳеч гап эмас. Асабни асранг, Яқинларингизнинг қадрига етинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун кунингиз қанчалар зерикарли ва қайғуларга бой туюлса-да, жанжалга баҳона қидиришдан тийилишингиз керак. Жанжал сиз учун ҳалокатдан бошқасига ярамайди. Оилавий муаммоларни катта тезликда бартараф этишингиз лозим. Уларни ортга суришингиз сира-сира тавсия этилмайди. Ёлғизларнинг ҳаётида бугун фавқулодда ҳолатлар кузатилиши мумкин. Ҳойнаҳой, анчадан бери қидирган инсонингизни учратиб танишсангиз керак. Бардам бўлинг ва бу лаҳзани ўтказиб юборманг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

15 октябрда кутилмаганда барча режаларингиз барбод бўлиш хавфи бор. Ростакамига хафа бўлишингиз тайин. Аммо илож қанча. Ишни бошқатдан бошлашга мажбурсиз. Асосийси, саломатсиз. Шунисига ҳам шукр қилсангиз ярашади. Кун давомида ёлғизлар суюклисининг қўнғироқларига жавоб бериш билан банд бўлишади. Айрим ҳолатларда бу сизни ранжитиши ҳам мумкин. Негаки, суюклингиз сизни қаттиқ рашк қилади. Тушунтиришга ҳаракат қилинг. Рашк яхшиликка олиб келмаслигини уқтиринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун кайфиятингиз сиз истаган кўринишда бўлмайди. Лекин ҳаёт тамоман бошқача кайфиятни талаб қилади. Шунинг учун мажбуран табассум қилишга мажбурсиз. Кунингиз том маънода қизиқарли ҳодисаларга бой бўлади. Ишда, ҳаётда, муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат баъзилар кун давомида варикоз, мигрен ва қон босимидан безовталанишлари мумкин. Албатта врач қабулига чиқиб келишингиз зарур.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади