«ЯНДЕКС» «АҚЛЛИ» КОЛОНКАНИНГ КИЧРАЙТИРИЛГАН ТУРИНИ ЯРАТДИ…

0

 

Бу колонкага «Яндекс станция мини» деб ном берилган. Колонкани «Алиса» сунъий интеллект бошқаради. У хонадаги чироқни ёқиб ўчириш, робот чангюткични уй йиғиштириш учун жўнатиш, будильникни ёқиб-ўчириш, духовкага пишириқ қўйилган бўлса, бу ҳақда эгасини огоҳлантириш, болаларнинг саволларига жавоб қайтариш, меҳмон келса, ширин суҳбатлар билан уларни зериктириб қўймаслик ва ёқимли мусиқалар қўйиб бериш каби вазифаларни кўнгилдагидек бажаради. Тунда эса эгасини ёмғир, дўл, момоқалдироқ, чақмоқ ва бошқа шовқинлардан ҳимоя этган ҳолда ухлатиб ҳам қўяди.

Мини колонкани нафақат овоз, балки қўл ҳаракатлари орқали ҳам бошқариш мумкин. Масалан, бир марталик қўл ҳаракати ёрдамида будильникни ёқиш ёки унинг овозини ўзгартириш имкони бор.