Англиялик 9 яшар болакай “ақлли” колонкага мажбуран уй вазифасини бажартирди…

0

 

Ҳақиқатан, бу воқеа Англияда содир бўлди. 9 яшар Брюс деган болакай азалдан уй вазифасини бажаришдан безор эди. Айниқса, маатематикадан уйга топшириқ беришса, безилларди. Уйидагилар “ақлли” колонка олиб беришди-ю, Брюс колонканинг ақллилигини амалда синаб кўришга аҳд қилди. Онаси ошхонада овқат пишираётганидан фойдаланиб, колонкага математикадан уйда бажариш учун берилган топшириқлар саволларини ёғдира бошлади. Онаси Линн Горманли беихтиёр ўғли ўтирган хона эшигига яқинлашганди, “ақлли” колонка “Alexa”нинг товуши қулоғига чалинди. Яхшилаб эшитиб кўрди-ю , на кулишни, на аччиқланишни билди.

— Саккизни тўртга кўпайтирса неча бўлади? — дея сўрарди Брюс…

Она чидай олмади. Кула-кула ичкарига кирди ва ўғлига мажбуран қайтадан уй вазифасини бажартирди. Лекин бу манзарани билдирмайгина видеога туширволган экан. Интернетга тарқатганди, икки миллиондан ортиқ одам томоша қилди. Йигирма мингтага яқин лайк йиғди.

Чунки видеороликни томоша қилганлар 9 яшар боланинг топқирлигига росмана қойил қолганди.