БОЛАНИНГ ҲАҚИДАН ҚЎРҚМАЙДИГАНЛАР… (ёхуд Тошкент вилоятида хусусий компания боғчани реконструкция қилиш баҳонасида 2, 4 млд сўм пул ўғирлади)

0

 

Тошкент вилоятидаги «Инфраструктурани тараққий эттириш инжиринг компания»си мутасаддилари Бекобод туманида №29 болалар боғчасини реконструкция қилиш ҳақида шартнома тузиб, шартнома шартларини бажармагани камлик қилгандек, боғча ҳисоб-рақамидан 2, 4 миллиард сўм пулни ҳам ўғирлаб қўйди. Жиноий йўл билан олинган «даромад»дан компания раҳбари ўзига «Chevrolet Laccetti» автомобили сотиб олди.

Ушбу факт юзасидан компания раҳбари ҳамда бу жиноятни содир этишда иштирок этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.