Ҳиндистонда чақалоқни тириклай кўмишганди. Худонинг қудрати билан тирик қолди…

0

 

Яқинда Ҳиндистонда мўжиза юз берди. Қайсидир худо урганлар болани дунёга келтиришга келтирган-у, кейин тириклай ерга кўмиб кетган экан. Бошқа бир эр-хотин эса боласи ўлик туғилгани боис жасадини дафн этиш ниятида қабристонга келганди. Дафн маросими якун топгач, ўша яқин атрофдан — ер остидан чақалоқнинг биғиллаб йиғлаши қулоққа чалинди. Эр-хотин аввалига ҳозиргина дафн этган боласи тирилиб кетди деб ўйлаганди. Бироқ йиғи бошқа бир қабрдан келаётган экан. Дарҳол полиция ва «Тез ёрдам»га хабар беришди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, чақалоқ уч кун олдин тириклай кўмиб кетилганига қарамай, тирик экан. Худонинг қудрати-да! Ўзи хоҳласа, йўқдан бор қилади, хоҳламаса, борни йўқ қилади.

Ҳозирда қутқариб олинган чақалоқ врачлар назорати остига олинган. Уни қутқариб қолган эр-хотин эса касалхонада қолишди. Чақалоқнинг тепасида ўтириб, тез кунда соғайиб кетишини кутишяпти. Айтишларича, уни асраб олишга қарор қилишибди.