Мактаб таътиллари (каникул) қачондан бошланиб, қанча вақт давом этади?

0

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга (http://www.lex.uz/acts/3137130) кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.