МИБ Андижонда 318 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ундирди

0

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг 9 ойи давомида юридик шахслардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш билан боғлиқ жами 18 651 та яъни 541 миллиард сўмлик ижро ишлари келиб тушган.

Унндирилган солиқ қарздорлиги эса 318 миллиард 700 минг сўмни ташкил этган. Вилоятдаги қарздор юридик шахслардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича 911 та 71 млрд сўмлик кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги техникалари, авторанспорт воситалари хатланди ҳамда қарийб 61 млрд сўмлик кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари сотувга чиқарилган.

Шунингдек, юридик шахслар имконияти йўқлиги сабаб 120 миллиард 586 миллион 645 минг сўмлик ижро ҳужжатини ундириб бўлмагани учун «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талаблари асосида қайтарилган.