Президент куёви Ҳабиб билан учрашув ҳақида

1

Ҳурматли дўстлар! ⠀

Менга ММА спорт тури ҳақида жуда кўп ёзишади. Инсонда ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни оширадиган ҳамда турли йўналишлардаги спортчиларни бирлаштирувчи ушбу спорт турини ривожлантириш ҳақида таклифлар беришади.⠀

Бу йўналишда анча ишларни амалга оширдик. Бунинг самараларидан бири сифатида тез кунларда ўтказилиши кутилаётган GFC турнирини мисол қилишимиз мумкин. Бу Ўзбекистонда ММА бўйича биринчи турнирдир. ⠀

Шоу доирасида Ўзбекистондан етти нафар, Нурмагомедов залидан эса олти нафар спортчилар чиқиш қилади.⠀
Ҳамда ушбу турнир доирасида 23 ноябрь куни таниқли спортчи Ҳабиб билан учрашув ташкил этаётганимизни маълум қиламиз. Уни юқори даражада ташкил этиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз.⠀
Сиз ҳам ушбу учрашувни ташкил этишда иштирок этишингиз мумкин.⠀
Бунинг учун ушбу пост остида Ҳабиб билан учрашишга Сиз муносиб деб билган, профессионал спортда ютуқларга эга бўлган дўст ва танишларингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.⠀
Бу кун кимнингдир ҳаётида ёрқин из қолдириб катта ғалабага йўл очиши мумкин.⠀

1 ТА ФИКР

  1. ММА Буйича дустларим йук лекин Болларим Садриддин Кулахмад ва Асомиддин Хабиб билан куришишни албатта хохлайди…

Comments are closed.