Роналду тарихий натижага эришди!

0
Евро-2020 саралаши 8-туридан ўрин олган Украина – Португалия (2:1) баҳсининг 72-дақиқасида меҳмонлар сардори Криштиану Роналду рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Мазкур гол эса Роналдунинг фаолиятидаги юбилей 700-голи сифатида ёзилди.
34 ёшли ҳужумчи футбол тарихида 700лик кўрсаткични қайд этган олтинчи футболчига айланди. Аввалроқ, бу каби натижага Герд Мюллер (701), Ференц Пушкаш (709), Ромарио (748), Пеле (779) ҳамда Йозеф Бицан (805) эришганди.