Россиялик актриса Заворотнюк 48 соатдан сўнг вафот этадими?..

0

 

Россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюкнинг аҳволи янада оғирлашгани ҳақида маълумот тарқатилди. Маълумотни врачларнинг ўзи тарқатишган. Бунга асосан шоу-бизнес вакиллари орасида янги, ўта ёқимсиз миш-миш тарқалди. «Заворотнюкнинг 48 соатлик умри қолибди».

Онколог Лариса Туркинанинг гапига кўра, Анастасия Заворотнюк ҳозир чуқур кома ҳолатида. У ҳозир яқин инсонларнинг қўллаб-қувватлаши, ёрдами, меҳрига муҳтож. Негаки, бемор чуқур комада бўла туриб ҳам ҳис эта олади, товушларни эшитади. Аммо тарқалган миш-мишлар ноўрин. Нега деганда, биринчидан, ҳар кимнинг қанча умри қолганини ёлғиз худонинг ўзи белгилайди. Ўша миш-миш тарқатганларнинг ўзи 48 соатдан сўнг ўлим топса ҳам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Заворотнюкнинг ҳолатига келсак, бу муаммонинг ечимини топиш учун нейрожарроҳлар қўшилиши лозим. Тўғри, беморнинг аҳволи умид қолдирмаяпти. Бироқ… Ноумид шайтон-да!

Астағфирилло!!!